Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноқонуний мигрантларни АҚШ армияси қарши олади
Дам олиш кунларида Американинг 7 мингдан ортиқ аскарлари Калифорния, Аризона ва Техас штатларининг Мексика билан чегарасига жойлаштирилади. Уларнинг вазифаси — мигрантлар карвонига давлат чегарасини кесиб ўтишида монелик қилиш учун чегарачиларга ёрдам беришдан иборат, деб ёзмоқда Euronews.
Айни пайтда Мексика билан чегарада миллий гаврдиячилардан икки минг нафари чегараларга жойлаштирилган. Карвонга қаршилик қилиш операцияси «Содиқ ватанпарвар» кодли номланишни ҳам олиб бўлган. Армиянинг мазкур операцияга жалб қилиниши тўғрисидаги фармойишни АҚШ президенти Дональд Трамп имзолаган.
Жума куни у журналистларга мурожаат қилар экан, АҚШ чегарасини бузиб ўтишга уринаётган ноқонуний мигрантлар америкалик ҳарбийларни тошбўрон қилинаётганини айтиб, бундайлар узоқ муддатга ҳибсга олиниши, бироқ уларга қарата ўт очилмаслигини таъкидлаган эди.
Бунгача Ҳондурасдан келган ўн икки нафар мигрант Трамп ва АҚШ ички хавфсизлик вазирлигини Америка конституциясини бузганликда айблаб, судга даъво аризаси ҳам киритган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025