Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги илк сузувчи атом станция ишга туширилди
Россияда сузувчи атом энергоблокининг реактори ишга туширилди. Бу маълумотни атом тармоғи вакили тасдиқлади.
Таъкидланишича, 2 ноябрда “Академик Ломоносов” сузувчи энергоблоки ўнг бортининг реактор қурилмаси ишга туширилган.
20870-лойиҳадаги “Академик Ломоносов” сузувчи энергоблоки кичик қувватли мобил энергоблоклар сериясининг бош лойиҳаси ҳисобланади. У сузувчи атом иссиқлик электр станцияси таркибида ишлашга мўлжалланган ва ўзидан Россия атом кемасозлиги технологиялари асосидаги энергия манбаларининг янги синфини акс эттиради.
Энергоблок Чекка Шимол ва Узоқ Шарк ҳудудларида қўллашга мўлжалланган ва унинг асосий вазифаси чекка саноат корхоналари, порт шаҳарлари, денгизда жойлашган газ ва нефть платформаларини энергия билан таъминлашдан иборат. Энергоблокни 2019 йил декабрда эксплуатацияга киритиш режалаштирилган.
Маълум қилинишича, “Академик Ломоносов” 100 минг аҳолига эга шаҳарни таъминлашга етадиган электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқара оладиган 2 та реактор қурилмаси билан жиҳозланган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025