Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутиси топилди
Индонезия Транспорт хавфсизлиги бўйича миллий қўмитаси ҳалокатга учраган Boeing 737 самолётининг қора қутисини денгиз тубидан чиқариб олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Detik портали хабар бермоқда. Индонезиялик мутахассисларга австралиялик ҳамкасблари ёрдам беришган.
Ўзиёзар қурилма 69 соатлик маълумотларга эга, бунинг ичида лайнернинг сўнгги парвозига доир қайдлар ҳам мавжуд.
Индонезиянинг Lion Air арзон авиакомпанияга тегишли Boeing 737 самолёти Жакартадан 29 октябрь куни ҳавога кўтарилганидан 13 дақиқа ўтгач, Ғарбий Ява соҳиллари яқинида денгизга қулаган эди. Самолёт қолдиқлари денгиз тубида кенг ҳудудга сочилган ва 30-40 метр чуқурликда жойлашган.
Ҳозирча, ҳалокат сабаблари маълум эмас. Самолёт 2018 йилда ишлаб чиқилган, август ойидан авиакомпания томонидан фойдаланилаётган эди. Авиаҳалокатда самолёт бортида бўлган 189 кишининг ҳеч бири омон қолмаган.
Мавзуга оид
18:24 / 20.05.2025
Индонезияда вулқон отилди, кул устуни 5,5 км га етди
20:51 / 12.05.2025
Индонезияда эски ўқ-дориларни утилизация қилиш вақтида 13 киши ҳалок бўлди
21:14 / 05.05.2025
Жанубий Корея аэропортлар яқинида қушларни назорат қилишни кучайтиради
23:18 / 02.05.2025