Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг 2018 йил 3 ноябрдаги буйруғига асосан Аминов Шоҳрух Азаматович Навоий вилоят прокурори лавозимига тайинланди.
Шоҳрух Аминов 1981 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Самарқанд шаҳар прокуратурасида бошлаб, Самарқанд вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2014 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Тошкент вилоят прокурорининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
У бунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бундан аввалроқ Навоий вилоятининг собиқ прокурори Хидир Саматович Каримов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланганди.