Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда “Транспорт ва Логистика – TransUzbekistan 2018” XV халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади
14-16 ноябрь кунлари Тошкентда “Транспорт ва Логистика – TransUzbekistan 2018” XV халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, у транспорт саноатининг етакчи компанияларини бир майдонда жамлайди. Iteca Exhibitions компанияси Матбуот хизмати Kun.uz'га шу ҳақида хабар берди.
TransUzbekistan транспорт саноатининг Ўзбекистондаги ягона ихтисослашган кўргазмаси бўлиб, унга қизиқиш йилдан йилга ўсиб бормоқда. Жорий йилда кўргазмада Туркия, Хитой, Озарбайжон, Россия, Беларусь, Эрон, Қозоғистон, Латвия, Литва, Туркманистон, Ўзбекистон ва бошқа қатор мамлакатларнинг 40 дан ортиқ компанияси иштирок этади.
Кўргазмада транспорт-логистика хизматлари, ҳаракатдаги поездлар ва темир йўл инфратузилмаси, авто эҳтиёт қисмлар, тижорат транспорти, йўл инфратузилмаси, трафик ва хавфсизлик ҳамда тегишли хизматлар тақдим этилади.
Транспорт ва Логистика кўргазмаси 2003 йилдан бери Ўзбекистон Халқаро экспедиторлар (UIFA), Халқаро автомобилда ташувчилар (AIRCUZ) ҳамда Божхона брокерлари уюшмалари кўмагида ўтказиб келинмоқда.
“Ўзэкспормарказ” МККда бўлиб ўтадиган «TransUzbekistan 2018» кўргазмасининг ташкилотчиси - Iteca Exhibitions Халқаро кўргазмалар компанияси. Лойиҳа ҳамкори - Kongress Servis компанияси.
«TransUzbekistan 2018» кўргазмаси – бизнес алоқаларни ўрнатиш, транспорт ва логистика бозори профессионаллари ўртасида юқори мақомни мустаҳкамлаш учун замонавий майдон.
Кўргазмада иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволадан фойдаланиш мумкин: bit.ly/on-reg
Телефон: + (998 71) 205 18 18
Факс: + (998 71) 237 22 72
www.trans.uz e-mail: [email protected]
Мавзуга оид
21:48 / 28.06.2024
Туркий давлатлар ташкилоти ҳузурида Логистика марказлари ва юк ташувчилар алянси таъсис этилди
21:54 / 10.06.2024
Пойтахт Транспорт бош бошқармасига бошлиқ тайинланди
22:07 / 17.05.2024
Фарғона водийсини бошқа шаҳарлар билан боғлайдиган қўшимча темирйўл қатновлари йўлга қўйилади
19:19 / 07.05.2024