Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ар-Риёдни АҚШ қуролидан уқувсиз фойдаланишда айблади
АҚШ президенти Дональд Трамп Axios нашрига берган интервьюсида Саудия Арабистонини Яманда АҚШ қуролидан уқувсиз фойдаланишда айблади.
Трамп Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси август бошида Яманда болаларни олиб кетаётган автобусга авиазарба берганини даҳшатли воқеа деб атаган.
“Яманда болалар автобуси билан юз берган воқеа даҳшатлидир. Бу мени ташвишлантирадими? Бу мен ҳис қилаётганимни ифодалаш учун озлик қилади. Улар қуролдан фойдаланишни билмайдиган одамлардир”, деб айтган Трамп.
“Биз Ямандаги вазият ортидан кузатмоқдамиз. Бу мамлакат ҳозир Ердаги энг расво жойдир. Мен Саудия Арабистони билан гаплашаман. Мен қуролдан фойдаланишни билмайдиганлар ундан фойдаланишини истамайман”, деб жавоб қилган АҚШ президенти “АҚШ Саудия Арабистонига қурол сотишни тўхтатиши мумкинми?” деган саволга.
Араб коалицияси 9 августда Яман шимолидаги Даҳён туманида автобусга зарба берган. Ўша ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлган, улардан аксариятини болалар ташкил қилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
07:52 / 28.05.2025