Жаҳон | 13:57 / 05.11.2018
24114
2 дақиқада ўқилади

Видео: Илон Маск Лос-Анжелес остидан ўтувчи туннелда жуда тез ҳаракатланиб кўрди

Фото: Twitter /elonmusk

Тадбиркор Илон Маск Twitter саҳифасидда Лос-Анжелес шаҳри остидан ўтувчи туннелда олинган видеони жойлаштирди. Мазкур туннел шаҳар ер усти транспорти ва метросига муқобил тарзда таклиф этилмоқда. 

“Бугун кечқурун Лос-Анжелес остидан ўтувчи Boring Co (туннелни қуриш учун Маск асос солган компания) туннелини босиб ўтдим. Ваҳимали узоқ”, - деб ёзган Маск саҳифасига жойлаган видеога изоҳ сифатида. Аввалроқ, тадбиркор туннел 10 декабрда фойдаланишга топширилиши ҳақида маълум қилган. 

Илон Маск 2016 йил декабрида The Boring Company ташкил этилиши ҳақида эълон қилган эди. 2017 йил январида компания бурғиловчи ускуна олиб, ер ости тармоғини ташкил этиш лойиҳаси доирасида Лос-Анжелес остида туннел ковлай бошлади. У келгусида шаҳарни тўлиқ қамраб олиши керак. Шу йилнинг июнида 4,3 кмдан ортиқроқ йўл қурилишини тугатди. Туннелдан фойдаланиш бошланганидан кейин, имтиёз йўловчиларга ва велосипедчиларга берилади. Имтиёзли давр тугаганидан кейин, ундан фойдаланиш нархи автобус чипта пулидан арзон бўлади.

Мавзуга оид