Facebook Трампнинг муҳожирлар карвони ҳақидаги видеосини тарқатишдан бош тортди
Facebook ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Дональд Трампнинг АҚШ чегараларига йўл олаётган муҳожирлар карвони ҳақидаги сайловолди ролигини пуллик тарқатишни тақиқлади.
Ижтимоий тармоқда бу видео Facebook’да реклама жойлаштириш қоидаларини бузиши айтилган. “Бу ролик Facebook’да постланишига қарамай, у пуллик тарқатила олинмайди”, дейилган компанияда.
3 ноябрда АҚШ президенти ўғли Кичик Дональд Трамп Facebook’да муҳожирларга АҚШга тушишга халақит қилиш учун сайловларда Республикачилар партиясига овоз бериш кераклиги ҳақидаги рекламани жойлаштирган. Видеода АҚШда 2 полициячини ўлдирганлик учун жазоланган ноқонуний муҳожир ҳам кўрсатилган.
CNN refused to run this ad... I guess they only run fake news and won’t talk about real threats that don’t suit their agenda. Enjoy. Remember this on Tuesday. #vote #voterepublican pic.twitter.com/VyMm7GhPLX
— Donald Trump Jr. (@DonaldJTrumpJr) November 3, 2018
Кичик Трамп CNN ушбу роликни эфирга узатишдан бош тортганини маълум қилган. “Кўринишича, фақат сохта янгиликларни кўрсатишади ва ўзларига тўғри келмайдиган реал муаммолар ҳақида гапиришни исташмайди”, деб изоҳ берган Трамп бу ҳолатга. CNN’да эса рекламани ирқий деб ҳисоблаб, уни беришдан бош тортганлари айтилган. Кейинроқ бу роликни кўрсатишдан NBC ва Fox News телеканаллари ҳам бош тортган.
Мавзуга оид
09:43 / 14.11.2024
Қонуний ташқи реклама конструкцияси ноқонуний бузилганда бизнес-омбудсманга хабар бериш мумкин
12:28 / 11.11.2024
Тошкентда ноқонуний ташқи рекламаларни олиб ташлаш бўйича рейд ўтказилди
16:06 / 08.11.2024
“Биологик фаол қўшимчалар рекламаларида 328 та қонунга зид ҳолат аниқланди” – Рақобатқўм
02:48 / 06.11.2024