Ироқда террорчилар қурбонларининг 200 дан кўпроқ оммавий қабри топилди
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси Ироқда ИШИД жангарилари томонидан ўлдирилган одамларнинг 200 дан кўпроқ оммавий қабри топилгани маълум қилинган докладни тақдим қилди. Таъкидланишича, БМТ ходимлари шу кунгача 202 та шундай оммавий қабр топилганини қайд қилишган.
Қабрларнинг аксарияти Найнаво, Қиркук, Салоҳиддин ва Анбар вилоятларида жойлашган. БМТ қўмиталарининг баҳолашича, бу қабрларда 6 мингдан 12 минггача киши кўмилган бўлиши мумкин. Улкан қабрларда жангарилар томонидан ўлдирилган аёллар, болалар ва кексалардан ташқари, уларга қўшилишни истамаган минглаб полициячилар ва ҳарбийлар кўмилган бўлиши мумкин.
Энди экспертлар қабрлардаги катта миқдордаги жасадларни чиқариб олиш масаласини ҳал қилишлари керак. Терговчилар ва суд экспертларининг таъкидлашича, қурбонларнинг аниқ сонини ўрнатиш геноцид ва ҳарбий жиноятлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш учун зарурдир.
Мавзуга оид
15:11 / 05.10.2024
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников
23:04 / 02.10.2024
Uzbekistan Airways Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудини айланиб ўтишини эълон қилди
08:10 / 01.10.2024
АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради
20:19 / 28.09.2024