Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SCORPION фильмининг трейлери 1 миллион мартадан ортиқ томоша қилинди
PROlogue кинофестивалини очиб берадиган SCORPION триллерининг трейлери 2 кун ичида 1 миллион мартадан ортиқ томоша қилинди.

Кинофестиваль дирекциясидан маълум қилинишича, бу рақам 5 ноябр куни интернетга жойлаштирилган видеоролик фильм ва кинофестивалнинг Instagram ва Facebookдаги расмий саҳифалари, ушбу ижтимоий тармоқлардаги пабликлар ва Telegram каналларидаги кўрилганлари сони. Трейлерни шунингдек, таниқли санъаткорлар ва бошқа машҳур инсонлар ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бўлишдилар.
Блогерлар ва интернет фойдаланувчиларнинг сўзларига кўра, тасвир ва овознинг юқори сифати, қўлланилган махсус эффектлар, тасвирга олиш жараёнлари олиб борилган жойлар кўриниши Голливуд киноларини ёдга солади. Кўплаб фойдаланувчилар изоҳларда маҳаллий киноижодкорлардан бу даражадаги фильмни биринчи марта кўришаётганини ёзишмоқда.
Фильм ижодкорларининг айтишича, кенг кўламли лойиҳага хорижлик мутахассисларни жалб этиш орқали бунга эришилди. Хусусан, сценарийни ёзишда америкалик кинодраматург, қатор машҳур лойиҳалар муаллифи Боб Андервуд қатнашди. Картина оператори сифатида Макс Тцуи (Германия) иштирок этди. Овоз устида ишлаш жараёни «Мосфильм» киноконцерни мутахассислари томонидан амалга оширилди. Ранг-тасвир эса «Легенда 17», «Движение вверх», «Викинг» каби фильмларда ишлаган Москванинг «Color Kitchen» компанияси ҳамкорлигида олиб борилди. Фильмнинг овоз дизайни устида америкалик овоз режиссёри Гэри Буржуа ишлаган.
Фильм режиссёри Мухлиса Азизова, продюсер – Ойбек Абдушукуров. Мазкур лойиҳа Ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмагида амалга оширилди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:15 / 05.02.2019
Ўзбекистон илк бор Берлин халқаро кинофестивалида ўз миллий павильони билан иштирок этади
19:46 / 07.12.2018
«Қасоскорлар: Интиҳо» фильмининг илк трейлери намойиш этилди
19:21 / 03.11.2018
PROlogue кинофестивалига қандай тайёргарлик кўрилмоқда?
00:20 / 08.07.2018