Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 1 ёшга тўлган ўғлини 1000 долларга сотган она қўлга олинди
Тошкентда 20 яшар она 1 ёшга тўлган ўғлини 1000 долларга сотганида қўлга олинди.
5 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизимга қарши курашиш бошқармаси ва Бош Прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилишича, унда Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи 20 ёшли Н.Ё. Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган «Илтифот» қаҳвахонасида 2017 йил 4 ноябрь куни туғилган ўғлини 1 000 АҚШ долларига сотиб юбораётган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
15:18 / 13.04.2025