Жаҳон | 02:20 / 08.11.2018
10134
1 дақиқада ўқилади

Зимбабведаги йирик автоҳалокатда 47 киши ҳаётдан кўз юмди

Фото: Depositphotos / Free2014

Зимбабве шимоли-шарқида икки автобус тўқнашиб кетиши оқибатида 47 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Herald Zimbabwe нашри маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 2 бола ҳам бўлган. 

Фото: Herald Zimbabwe

Йўл-транспорт ҳодисаси Русапе шаҳри яқинида юз берган. Воқеа жойидан олинган суратларга кўра, иккала автобус ҳам жиддий талофат кўрган, биттасининг деярли олд қисми йўқ бўлиб кетган.

Мавзуга оид