Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда ноқонуний муҳожирларга бошпана бериш чекланди
АҚШ президенти Дональд Трамп ноқонуний муҳожирларга бошпана беришни чекловчи ҳужжат имзолангани ҳақида маълум қилди. Reuters шу ҳақида хабар берди. Агентлик маълумотларига кўра, мазкур ҳужжат ноқонуний муҳожирларга АҚШда қочқин мақоми учун ҳужжатларни топширишга йўл қўймайди.
Манбада таъкидланишича, бундай чоралар АҚШ чегарасига бир неча минг кишилик мигрантлар карвони яқинлашиши билан боғлиқ.
Бундан аввал Миллий хавфсизлик вазири Кирстен Нильсен ва бош котиб Мэттью Уиткаерларнинг қўшма баёнотида Дональд Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларга сиёсий бошпана тақдим этишни чеклашни таклиф қилаётгани ҳақида маълум қилинган эди.
“Бизнинг бошпана бериш тизимимиз ноқонуний муҳожирларнинг асоссиз бошпана сўрашга оид мурожаатлари билан ҳаддан ташқари юкланиб кетган. Бу эса мамлакат ресурслари учун катта юкдир”, - дейилади қўшма баёнотда.
Уларнинг фикрича, бундай вазият ҳақиқатда бошпанага муҳтож кишиларга сиёсий бошпана тақдим этишга халал беради.
Ҳужжатда Америка ҳукумати сиёсий бошпана беришни чеклаш бўйича қандай чоралар қабул қилиши мумкинлиги кўрсатилмаган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025