Жаҳон | 16:50 / 09.11.2018
3815
1 дақиқада ўқилади

Москвада ҳайдовчиларнинг пиёдаларга йўл бермаганлик ҳолатларини қайд этиш учун камералар ўрнатилади

2019 йилда Москва йўлларида 200та камера ўрнатилади. Улар бошқарилмайдиган ўтиш жойларида ҳайдовчиларнинг пиёдаларга йўл бермаганлик ҳолатларини қайд этади. Бу ҳақда йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази матбуот хизматига таяниб Autonews.ru хабар берди.

«Афсуски, кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари пиёдаларни зебра чизиқларида ўтказиб юбормаслик билан боғлиқ. Пиёдалар йўл ҳаракатининг энг кам ҳимояланган иштирокчилари ҳисобланишади ва транспорт ҳодисаларида ҳаммадан кўп азият чекишади. Шу йилнинг ўзида 162 пиёда ҳалок бўлган – бу 9 ой давомида содир бўлган ЙТҲларда қурбон бўлганларнинг ярмини ташкил этади», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Янги камералар келаси йил давомида ўрнатилиши режалаштирилган. Камералар ижарага олинади. Шартнома 5 йилга тузилади ва бу муддат давомида пудратчи камераларнинг иш фаолиятини таъминлаб беради. Ижара муддати ниҳоясига етганидан сўнг камералар шаҳар мулки ҳисобига ўтади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид