Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони коалиция самолётларини заправка қилишда АҚШ ёрдамидан воз кечди
Саудия Арабистони подшоҳлиги ўзи етакчилигидаги коалиция самолётларини ҳавода заправка қилишда Америка ҳарбийлари ёрдамидан воз кечди. Бу ҳақда Саудия Матбуот агентлиги хабар қилди.
«Саудия Арабистони подшоҳлиги ва коалицияга кирувчи мамлакатларнинг ўз ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатлари билан ҳавода мустақил заправка қилиш имкони пайдо бўлди», - дейилади хабарда. - «Шу сабабдан ҳамда АҚШ билан маслаҳатлашувлардан сўнг, коалиция Америка томонини Яманда ҳарбий самолётларни заправка қилишда ўз махсус самолётларини тақдим этмасликни сўрайди».
Ўз навбатида, Reuters маълумотларига кўра, АҚШ расмийлари бу илтимосни қаноатлантирган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
07:52 / 28.05.2025