Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда қулупнайларга игна санчиб чиққан шахс аёл киши эканлиги аниқланди
Австралияда супермаркетларга етказиб берилган қулупнайларга игна санчиб қўйган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Квинсленд штати полицияси хабар берди.
Қайд этилишича, комплекс суриштирувлардан сўнг 11 ноябрь куни 50 ёшли аёл ҳибсга олинди. У 12 ноябрь куни суд олдида жавоб бериши кутилмоқда.
Мазкур иш билан бир нечта ҳудуд ҳукуматлари, куч ишлатиш ва разведка хизматлари шуғулланди. Шу билан бирга суриштирув ишлари давом этмоқда.
Австралия дўконларида сотилаётган қулупнайлар ичидан игна ва тўғноғичлар чиқаётганлиги ҳақида сентябрь ойи бошида маълум бўлганди. Игна санчилган резавор мевалар мамлакатнинг барча олти штатидаги дўконлардан топилганди. Жами 100дан ортиқ ана шундай ҳолат қайд этилган бўлиб, игналар нафақат қулупнай, балки олма, банан ва манго мевалари ичидан ҳам топилган.
Мавзуга оид
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
21:02 / 28.04.2025
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди
01:16 / 24.04.2025