Спорт | 00:53 / 11.11.2018
7848
2 дақиқада ўқилади

«Боруссия» Дортмунд «Бавария»ни мағлуб этиб, орадаги фарқни 7 очкога етказди

Фото: Twitter/BlackYellow

Германия чемпионати 11-турининг марказий ўйинида "Боруссия Дортмунд" ўз уйида "Бавария"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Меҳмонлар сафидаги икки голга ҳам Левандовски муаллифлик қилди. Майдон эгалари таркибида Ройс дублга эришган бўлса, яна бир гол Пако Алькасер томонидан киритилди. 

11-турдан сўнг "Боруссия Дортмунд" 27 очко билан мусобақа жадвалини бошқариб турган бўлса, "Бавария" эса 20 очко тўплаган ҳолда 3-поғонани банд қилиб турибди. 

Боруссия Д – Бавария 3:2

Голлар: 0:1 – 26 Левандовски, 1:1 – 49, пенальти Ройс, 1:2 – 52 Левандовски, 2:2 – 67 Ройс, 3:2 – 73 Пако Алькасер.
Боруссия Д – Хитц, Аканджи, Хакими, Пишчек, Загаду, Гетце (Пако Алькасер, 59), Санчо, Ройс, Витцель, Бруун Ларсен (Дилэйни, 82), Вайгль (Дауд, 46).
Бавария – Нойер, Хуммельс (Зюле, 65), Алаба, Киммих, Боатенг, Гнабри (Саншеш, 74), Мартинес, Горетцка, Рибери, Левандовски, Мюллер (Вагнер, 82).
Огоҳлантиришлар: Вайгль (29), Аканджи (36), Рибери (55), Зюле (87), Хитц (90), Вагнер (90).

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид