Жаҳон | 23:35 / 11.11.2018
13329
1 дақиқада ўқилади

Португалияда F16 қирувчилари Air Astana самолётини кузатиб борди  

Португалия ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита F16 қирувчи самолёти Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси самолётини унда юз берган техник муаммо сабабли ҳавода кузатиб борди. Бортида экипажнинг 6 аъзосигина бўлган самолёт Бежа шаҳри аэропортида қўна олган.  

Маълум қилинишича, самолётда “бошқарув ва назорат билан муаммо чиққан”. Самолёт учинчи уринишдан кейингина қўндирила олинган. Самолёт экипажи аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатилган.   

Қозоғистон самолёти фалокат сигналини бергач, Монте-Реалдаги базадан қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид