Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эфиопияда махсус хизматларнинг 36 ходими ҳибсга олинди
Эфиопия ҳуқуқ-тартибот идоралари коррупция ва инсон ҳуқуқларини бузиш гумони билан мамлакат хавфсизлик хизматларининг 36 ходимини ҳибсга олди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Бурхон Цегайега иқтибос келтирган ҳолда Africanews телеканали маълум қилди.
Маълум қилинишича, 5 ойга яқин давом этган тергов давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари 7 та ноқонуний ер ости турмасини аниқлашган. Тахмин қилинишича, гумонланувчилар бу турмалардан қийноқлар ўтказишда фойдаланган.
Таъкидланишича, Эфиопиянинг Metals and Engineering Corporation (METEC) давлат компанияси ходимлари ҳам ҳибсга олинган. Улар коррупцияга алоқадорликда гумонланмоқда. “METEC 6 йил ичида бирор-бир тендерсиз 2 млрд долларлик харидларни амалга оширган”, деб маълум қилган Цегайе.
Унинг таъкидлашича, ҳибсга олинганларнинг умумий сони 63 нафарни ташкил қилади.
Мавзуга оид
23:54 / 13.03.2025
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
13:20 / 13.03.2025
Бош прокуратурада жиноятчиликнинг олдини олиш масаласида идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди
11:44 / 05.03.2025
Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги «коррупцияга қарши ички назорат» тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш топширилди
11:30 / 05.03.2025