Ғазо секторида вазият яна кескинлашди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторига зарбалар беришни бошлади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатган.
Исроиллик ҳарбийлар ХАМАС ҳаракати позицияларини ўққа тутган. Бу ҳужумларга Ғазо секторидан Исроил ҳудудига йўлланган ракеталар сабаб бўлган.
Бундан аввалроқ Ғазодан учирилган снаряда Исроил жанубида автобусга келиб теккани хабар қилинганди. Бунинг оқибатида бир киши оғир тан жароҳати олган.
Sky News Arabia телеканали маълумотига кўра, Ғазо секторидан Исроил томон 20дан ортиқ ракета учирилган.
Исроил 17 октябрь куни ҳам Ғазодан учирилган ракеталар ҳужумига дучор бўлганди. Ўшанда ракеталардан бири тинч аҳоли турар жойларига келиб тушганди. Бунга жавобан исроиллик ҳарбийлар жангариларнинг позициялари бўйлаб ҳужум уюштирганди. Фаластин томони маълумотига кўра, бу ҳужум оқибатида 10дан ортиқ киши жароҳатланиб, бир киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид

07:36
Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужумлари: 18 киши ҳалок бўлди

22:02 / 12.05.2025
ҲАМАС гаровдаги сўнгги америкаликни озод қилди

07:41 / 09.05.2025
Ғазодаги ҳукумат: Исроил фаластинликлар изоляцияси учун лагерлар яратишни режалаштирмоқда

19:01 / 07.05.2025