Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўнғиротда божхоначилар учун хизмат уйи бунёд этилади
2018 йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Довуд ота” чегара божхона пости ҳамда “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари учун 2 та икки қаватли 16 хонадондан иборат хизмат уйлари қуриш бўйича фармойиш қабул қилинди.
Бунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ҳокимлиги томонидан 5904,0 м.кв. ер майдони ажратилди.
Айни пайтда Давлат божхона қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши билан ҳамкорликда объект қурилиши бўйича тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ’га Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидлаш жоизки, “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунга биноан уй-жой олишга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилган божхона органлари ходимлари уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга бўлишди. Божхона органлари хизмат уй-жой фондини ташкил этиши мумкинлиги белгилаб қўйилди. Эндиликда божхона органлари ходимларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пуллик компенсация тўланади. Шунингдек, божхона органлари ходимларига узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар олиш ва якка тартибда уйлар қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилди.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025