Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўзи ожиз ўқитувчиларни брайль алифбосидаги дарсликлар билан таъминлаш ҳақида петиция пайдо бўлди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида кўзи ожиз ўқитувчиларни брайль алифбосидаги дарсликлар билан таъминлаш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Республикамизда кўзи ожиз инсонлар учун ихтисослашган мактаб-интернатлар мавжуд бўлиб, уларни ҳар йили кўзи ожиз ўқувчилар битиради. Шулардан айримлари олий таълимда ўқишини давом эттиради. Улар ўқишни якунлаб, ўз мутахассислиги бўйича мактабларда ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини давом эттиришади, дейилади мурожаатда.
“Таклифим: кўзи ожиз ўқитувчиларга мутахассисликлари бўйича брайль дарслик китобларини улар ишлаётган мактабларга етказиб беришни доимий ва тизимли йўлга қўйишимиз зарур. Бу ҳолат илмга чанқоқ болаларга дарс мавзусини тушунтириш учун яхши тайёргарлик кўриш имкониятини яратган бўларди”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Мавзуга оид
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
16:47 / 24.01.2025
Тошкент пропискаси тарихга айланади: фуқаролар турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишда онлайн мурожаат қилиш имкони яратилмоқда
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024