Жаҳон | 23:46 / 12.11.2018
21509
1 дақиқада ўқилади

Марокаш қироли Франция президенти нутқи вақтида мудраб қолди (видео) 

Марокаш қироли Муҳаммад VI Биринчи жаҳон уруши якунланганининг 100 йиллиги муносабати билан Парижда ўтган тадбирда Франция президенти Эммануэль Макрон нутқи вақтида мудраб қолди. 

Ушбу ҳолат видеосида қирол АҚШ президентининг рафиқаси Мелания Трамп билан бир қаторда ёнма-ён ўтирганини, бироқ АҚШ биринчи хоними ёнида мудраб қолган қиролга эътибор бермаётганини кўриш мумкин. Бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп буни шундай қолдирмаган, у қиролга норози қиёфада боқаётганини кўриш мумкин. 

Ушбу вазият юзасидан интернетда кўплаб ҳазил-мутойибалар ҳам қилишга улгурилди. 

Елисей саройи эса Марокаш қиролининг бу “эркалигига” ҳеч қандай муносабат билдирмаган. 

Парижда ўтган тадбирда 50 дан кўпроқ давлат етакчилари тўпланишган.

Мавзуга оид