Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда яшовчи аёл Ўзбекистондаги энг йирик брокерлик фирмасининг 20 фоизини сотиб олди
Россияда истиқомат қилувчи Ирина Ермоленко «Mulk-Sarmoya BU» АЖ (собиқ «Вақт»)нинг 20 фоизини сотиб олди. Бундан «Тошкент» Республика фонд биржаси маълумотлари дарак беряпти.
«КорпИнфо» телеграм-каналида эътибор қаратишларича, ушбу битим бўйича акциядорлик жамияти бир акциясининг биржа баҳоси 512 сўмлик номинал қийматда 514 сўмни ташкил этган. Битим бўйича акциялар тўплами (401 785 дона) акциядорлик жамияти устав капиталидан 21,97%ни ташкил қилади.
Биржа битимининг умумий қиймати 206,51 млн сўмга баҳоланди. Транзакция «Nego board» (блок-трейдинг) Т1 биржа майдончасида ўтказилди.
«Mulk-Sarmoya BU» АЖ Ўзбекистондаги энг йирик брокерлик фирмасидир. Назорат тўплами Давлат активларини бошқариш марказига тегишли.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025