Жаҳон | 21:34 / 12.11.2018
8857
1 дақиқада ўқилади

Трамп Болтиқбўйи давлатларини Югославиянинг парчаланишида айблагани маълум қилинди 

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп Болтиқбўйи давлатлари – Литва, Латвия ва Эстонияни 1990-йиллар бошида Югославиянинг парчаланишига олиб келган урушни бошлаганликда айблаган.  

Le Monde нашрининг ёзишича, Трамп Литва президенти Даля Грибаускайте, Латвия президенти Раймонд Вейонис ва Эстония президенти Керсти Кальюлайд билан апрель бошида учрашганда шундай хатоликка йўл қўйган. Болтиқбўйи давлатлари раҳбарлари Трамп уларни нимада айблаётганини дарҳол англашмаган. Улар АҚШ президенти Болтиқбўйи давлатларини Болқон давлатлари билан адаштириб қўйганини фаҳмлашларига маълум вақт талаб қилинган.    

Нашрнинг таъкидлашича, Трампнинг бу хатоси унинг рафиқаси Мелания Югославиянинг бир қисми бўлган Словениядан эканлигини ҳисобга олса, янада ажабланарли туюлади. 

Мавзуга оид