Чеченистонлик 5 ёшли бола куч машқини бажариш бўйича рекорд ўрнатди
Чеченистон спорт вазирлиги ётган ҳолда иккита қўлда гавдани тушириб-кўтариш бўйича янги миллий рекордни қайд қилди. Маълум қилинишича, бу рекордни 5 ёшли Раҳим Куриев ўрнатган.
Бола 2 соат 26 дақиқа давомида 4105 марта гавдасини тушириб-кўтара олган. Болакай ушбу машқни 5 минг марта бажармоқчи бўлган, бироқ ҳозирча бунга кучи етмаган.
Бола ота-онасининг айтишича, фарзандлари спорт билан бир неча йилдан бери шуғулланади. У тренажёр залига бормайди, асосан отаси назорати остида уйда машқ қилади.
Ушбу машқ бўйича ўғил болалар ўртасида аввалги рекорд калмикиялик 5 ёшли Бату Боктаевга тегишли бўлган: 2015 йил декабрда у 4050 марта гавдани тушириб-кўтара олган. Бунгача эса энг кучли бола киевлик 7 ёшли Андрей Косташ ҳисобланиб, у бу машқни 4 минг марта бажара олган.
Рекордчи бола маълум вақтдан кейин яна бир уринишни амалга ошириб, ўз рекордини янгиламоқчи. Спорт вазири Мусо Хонариковнинг таъкидлашича, болакай ўз ғалабасини Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировга бағишлашини айтган.
Мавзуга оид
12:27 / 06.11.2024
«Мемориал» Чеченистонда эркаклар оммавий қўлга олинаётганини маълум қилди
18:15 / 02.11.2024
Рамзон Қодиров Украина жангчиларини тириклайин асирга олмаслик ҳақидаги буйруғини бекор қилди
09:50 / 31.10.2024
Қодиров: Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди
22:32 / 29.10.2024