Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ис гази сабабли яна бир киши вафот этди
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туман ИИБга тушган хабарга кўра, Қумчуқ маҳалласида яшовчи М.А. (аёл) уйида иситиш печига 50 литр ҳажмдаги газ балонида бўлган суюлтирилган газни шланг орқали улаб, ишлатишлари сабаб иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан М.А., бирга яшаган ўғли Қ.А. ва келини З.А. заҳарланганлар.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада Қ.А. воқеа жойида вафот этган, унинг онаси ва турмуш ўртоғи касалхонага ётқизилган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каттақўрғонда ис газидан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг икки аъзоси вафот этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025