Жаҳон | 20:40 / 17.11.2018
27335
1 дақиқада ўқилади

Аёл киши Грознийдаги назорат-ўтказиш пунктида ўзини портлатди

Фото: РИА Новости / Саид Царнаев

Грознийнинг Старопромисловск районидаги назорат-ўтказиш пунктида номаълум аёл ўзини портлатди, деб маълум қилди Чеченистон ички ишлар вазифасини бажарувчи полиция генерали Апти Алаудинов.

Унинг сўзларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 16 атрофида аёл 21-федерал полиция постига яқинлашган. Унинг шубҳали хатти-ҳаракатини пайқаган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари аёлдан тўхташини ва ҳужжатларини кўрсатишини сўрашган.

Алаудиновнинг таъкидлашича, аёл бу талабга бўйсунмаган ва пост томон юришда давом этган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари унинг ёнида қўлбола портловчи қурилма борлигини сезиб қолишган ва ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узишган, аёл эса ўзини портлатган.

Воқеа оқибатида қурбонлар ва ярадорлар бўлмагани маълум қилинмоқда.

Айни вақтда ўзини портлатган аёлнинг шахсини аниқлаш ва унинг эҳтимолий шерикларини излаш чоралари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид