Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ўқувчиларга Қатағон қурбонлари хотираси музейида тадбирлар уюштирилмоқда
Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан умумтаълим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари учун Андижон Давлат Университетида фаолият юритаётган Қатағон қурбонлари хотираси музейида тадбирлар ташкил этилмоқда.
Ўқувчилар дарсдан бўш вақтларида юртимиз озодлиги, халқимиз эрки, Ватанимиз мустақиллиги йўлида олиб борилган машаққатли курашлар тарихини холис ва ҳаққоний акс эттириш, истибдод зулми даврида оммавий қатағон ва қирғинлар туфайли ҳаёт қисматлари фожиа ва азоб-уқубатларга айланган ҳамда аксарияти қурбон бўлган ватандошларимизнинг порлоқ хотираси акс этган музей залларида экспонатлар билан танишмоқдалар.



Тадбирнинг биринчи кунида музейга Андижон, Олтинкўл ва Балиқчи туманидан ўқувчилар ташриф буюришди. Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Фурқатбек Бузруков ва музей директори тарих фанлари профессори Рустамбек Шамсуддиновлар ўқувчиларга музейнинг ташкил этилиши ўтмишимизни ёритувчи муҳим маскан эканлигини ва у мустақиллигимиз учун курашган минглаб аждодларимизнинг пок номларини ёш авлодга етказишда катта аҳамиятга эга эканлигини ва ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутишини айтиб ўтишди.





Музей мавзу жиҳатдан 5 бўлимдан иборат бўлиб, 8 экспозицион зални ўз ичига олган.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди
16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент
13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда
11:47 / 23.02.2025