Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида оилавий жанжал ўлимга сабабчи бўлди
Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 2018 йилнинг 13 ноябрь куни Булоқбоши маҳалласида яшаган 32 ёшли Ф.К. тан жароҳати билан беҳуш ҳолда касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 15 ноябрь куни вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида шу йилнинг 9 ноябрь куни марҳум Ф.К. уйида бирга яшовчи турмуш ўртоғи Ю.Я. билан ўзаро жанжаллашаётган вақтларида шу маҳаллада яшовчи У.Ў. уларни ажратмоқчи бўлиб, тоғаси Ф.К.нинг орқасидан итариб юбориши натижасида у боши билан темир каравотга урилиб жароҳат олган.
13 ноябрь куни эса Ф.К. турмуш ўртоғи Ю.Я. билан такроран жанжаллашган вақтларида аёл эрининг бошига таёқ билан урган вақтида ҳушини йўқотганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Я. ва У.Ў.лар ушланганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
13:52 / 09.03.2025