Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллатлар лигаси финал босқичи Португалияда ўтадиган бўлди
Илк бор ўтказилаётган Миллатлар лигаси финал босқичи Португалияда ўтади. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати маълум қилди.
17 ноябрда Португалия термаси Италия билан 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд қилиб, ўзига А лиганинг 3-гуруҳида 1-ўринни ва мусобақанинг финал босқичига йўлланмани таъминлади.
“Март ойида финал босқични ўтказишга Польша, Португалия ва Италия қизиқиш билдирганди. Бу давлатлар термалари А лиганинг 3-гуруҳига тушгани сабабли, бу мусобақани автоматик равишда гуруҳ ғолиби ўтказишини англатар эди”, деб айтилган хабарда.
Таъкидланишича, УЕФА ижроия қўмитаси Портулагияни мусобақа мезбони сифатида 3 декабрда Дублиндаги учрашувда тайинлаши керак. Шу куни финал босқичга қуръа ташлаш бўлиб ўтади. Португалия билан финал босқичда А лиганинг бошқа 3 та гуруҳи ғолиби иштирок этади. Мусобақани ўтказиш учун Портудаги “Драгау” ва Гимарайншдаги “Афонсу Энрикеш” стадионлари таклиф қилинган.
Фото: AP Photo/Paulo Duarte
Миллатлар лигаси УЕФАнинг янги мусобақаси бўлиб, ўртоқлик учрашувлари ўрнини босишга мўлжалланган. Жамоалар 4 та лига – А лигадан (энг кучлиси) ва D лигагача (энг бўши) тақсимланган. Ҳар бир лигада иштирокчилар гуруҳларга бўлинган. А лига гуруҳи ғолиблари яримфиналга чиқиб, мусобақанинг бош соврини учун курашади. Қолган лигалар ғолиблари синфи оширилади, охирги ўринларни эгаллаганларнинг синфи пасайтирилади. Шунингдек, мусобақа иштирокчилари 2020 йил Европа чемпионати учун қўшимча йўлланмалар учун курашадилар.
Яримфиналлар 5 ва 6 июнда, 3-ўрин учун ва финал баҳси 9 июнда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
12:25 / 24.03.2025
Роналду Ҳойлундга жавоб қайтарди, Италияга даҳшатли камбэк ҳам ёрдам беролмади. Европада драматик ўйинлар
10:44 / 17.11.2024
Миллатлар лигасида форс-мажор. Венгрия мураббийи ҳушини йўқотди, Руминия ва Косово ўйинида сиёсий можаро
02:21 / 07.12.2022
ЖЧ-2022. Португалия Швейцарияга 6та гол уриб, чоракфиналнинг сўнгги иштирокчисига айланди
02:16 / 29.11.2022