Спорт | 08:50 / 18.11.2018
6225
1 дақиқада ўқилади
Теннис бўйича йилнинг якуний мусобақаси финалчилари маълум бўлди
Сербиялик Новак Жокович Профессионал теннисчилар уюшмасининг (АТР) якуний мусобақаси яримфиналида жанубий африкалик Кевин Андерсонни мағлуб этиб, мусобақа финалига йўл олди. Лондонда ўтаётган мусобақаларнинг мукофот жамғармаси 8 млн долларни ташкил қилади.
Учрашув 6:2, 6:2 ҳисобида айни вақтда АТР рейтингида 1-ўринни эгаллаётган серб фойдасига якунланган.
Жокович финалда немис Александр Зверев билан учрашади. Зверев аввалроқ жаҳоннинг 3-рақамли теннисчиси Рожер Федерерни мағлуб этганди.
Финал баҳси бугун, 18 ноябрда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
12:28 / 05.08.2024
Олимпиаданинг 9-куни. Жоковичнинг кўз ёшлари ва юз метрга югуришда фотофиниш
20:50 / 04.08.2024
Париж-2024. Жокович – илк марта Олимпиада чемпиони
08:38 / 11.09.2023
Жокович «Катта дубулға» мусобақаларида мутлақ рекордни такрорлади
07:58 / 21.08.2023