Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тереза Мэй мамлакат тақдири келгуси ҳафтада аниқ бўлишини маълум қилди
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit шартларини белгилаш бўйича музокаралар ўтказилиши боис келгуси ҳафта мамлакат келажагини аниқлаб берадиган ҳафта бўлишини билдирди.
"Менимча, бу миллий манфаатларга жавоб берадиган муносиб келишув. Келаётган етти кун мамлакат келажаги учун ўта муҳим бўлади", деди у Sky News телеканалига берган интервьюсида.
Мэй шунингдек, Лондон ва Брюссель Brexit шартлари бўйича қўшимча музокаралар ўтказиши кераклигини айтди.
"Ҳозирча барча нарса келишиб олинмаган, ҳеч нарса келишилмаган. Музокаралар давом этади", деди Мэй.
14 ноябрь куни Британия вазирлар маҳкамаси Brexit шартлари бўйича келишув лойиҳасини имзолади. Эртасигаёқ Британия ҳукуматининг тўрт аъзоси, жумладан, Brexit масалалари бўйича вазир Доминик Рааб ҳамда меҳнат ва пенсия масалалари вазири Эстер Маквей мазкур лойиҳага норозилик сифатида истеъфога чиқди. Улар бу лойиҳани Брюсселга жуда катта ён бериш деб баҳолашди.
Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши шартлари бўйича Лондон ва Брюссель ўртасидаги музокаралар ўтган йилнинг июнида бошланган. Brexit расман 2019 йил 29 мартда юз беради.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025