Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия «Турк оқими» газ магистралининг денгиздан ўтган қисми қурилишини якунлади
Туркия ва Россия президентлари Ражаб Таййип Эрдўған ва Владимир Путин иштирокида «Турк оқими» газ қувурининг денгиздан ўтган биринчи тармоғи тантанали равишда очилди, деб хабар берди РБК.
«Газпром» янги газ магистралининг сув остидан ўтган қисми қурилишини якунламоқда. Газ қазиб олиш ва уни етказиб бериш оддий иш эмас, у шунчаки ерни ўйиб газ қазиб олиш эмас, у юқори технологияларни қўллаш билан боғлиқ, дунёдаги энг экологик ва талаб катта бўлган дастлабки энергия кўринишидир», — деди Путин. У шунингдек, Туркия Европанинг жиддий газ хабига айланаётганини, бу унинг геосиёсий ҳолатида акс этишини қўшиб қўйди.
«Лойиҳа геосиёсий жиҳатдан тарихий аҳамиятга эга», — деди Эрдўған. У газ қувури 2019 йилда фойдаланишга тайёр бўлишига умид билдирди. Магистрал денгиз қисмидан ташқари, Туркия ҳудудида ҳам қурилиши лозим.
Қора денгиз орқали Анападан Туркиягача ўтадиган «Турк оқими» ҳар бири йилига 15,75 млрд куб метр газ ўтказадиган иккита тармоқдан иборат бўлади. «Газпром» шунингдек, Туркиянинг Греция билан чегарасида газ хаби қуришни ҳам режалаштирган. Компания 2018 йил июнда газ қувури қурилишини 7 млрд долларга баҳолаганди.
«Турк оқими»нинг биринчи тармоғи Туркия бозорини, иккинчи тармоғи Жанубий ва Жануби-Шарқий Европани газ билан таъминлаши мўлжалланган.
«Турк оқими» 2014 йил декабрда «Газпром» Болгария чиқиб кетгани сабабли қуришдан воз кечган «Жанубий оқим» ўрнига қурилмоқда.
«Турк оқими» қурилишига АҚШ ва Украина қарши чиқмоқда. У АҚШ учун Европага сиқилган табиий газни сотишда рақобатчи бўлса, Украина учун унинг ҳудудидан ўтадиган газ транзити миқдори камайишига ва мос равишда даромадларнинг пасайишига олиб келади.
Мавзуга оид
23:25 / 26.02.2025
Тошкентда юк машинаси газ қувурига урилиши оқибатида айрим истеъмолчилар газ таъминотидан узилди
12:06 / 19.01.2025
Қорақалпоғистонда машина газ қувурга урилиб, унга шикаст етказди
13:53 / 14.01.2025
Венгрия «Турк оқими»га ҳужумлар ҳақидаги маълумотдан хавотирда
16:02 / 21.11.2024