Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи умумий разведка мактабини ташкил этиш лойиҳасини маъқуллади
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Брюсселдаги йиғилишда умумий разведка мактабини (JEIS) ташкил этиш лойиҳасини маъқуллашди.
“JEIS ЕИ давлатлари, НАТОнинг контрразведка соҳасидаги илғор тажриба маркази, миллий разведка ва хавфсизлик хизматлари билан биргаликда ЕИ давлатлари разведка персоналига разведка ва бошқа аниқ соҳалар бўйича билим бериш ва тайёрлашни амалга оширади”, дейилган хабарда.
Лойиҳада Буюк Британия, Дания ва Мальтадан ташқари, ЕИга аъзо 28 та давлатдан 25 таси иштирок этади.
ЕИнинг умумий разведка мактабини ташкил этиш ҳамжамият давлатларининг мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги доимий ҳамкорлиги доирасидаги лойиҳалардан бири ҳисобланади.
Ноябрь бошида Франция президенти Эммануэль Макрон АҚШдан мустақил бўлган “умумевропа армиясини” ташкил этиш ғоясини билдирганди.
Ўтган ҳафта эса Германия канцлери Ангела Меркель Европа хавфсизлик кенгашини ташкил этиш таклифини берди. Меркель ҳам умумий армия ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлаган. Унинг айтишича, бундай армия бутун дунёга Европа давлатлари ўртасида янги уруш бўлиши мумкинмаслигини кўрсатган бўларди.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
16:42 / 24.05.2025