Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калгари 2026 йилги Олимпиадани ўтказишга аризасини қайтиб олди
Канаданинг Калгари шаҳри депутатлар кенгаши 2026 йилги қишки Олимпиадани ўтказишга ариза беришнинг ҳожати йўқ, деган қарорга келди. Аввалроқ шаҳарда Олимпиадани ўтказиш керак-керакмаслиги бўйича ўтказилган референдумда аҳолининг аксарият қисми рад жавобини берган. Уларнинг фикрича, катта кўламли спорт тадбирига харажатлар жуда катта бўлади.
Шаҳар мэри Нахида Неншининг айтишича, референдум натижалари “ҳафсалани пир қилса-да”, раҳбарият шаҳарликларнинг фикрини инобатга олади.
Калгари аризани беришга икки йил тайёрланган, энди шаҳар Олимпиадани ўтказиш учун унга Альберта вилояти бермоқчи бўлган 700 млн долларлик сармоядан маҳрум бўлади.
Шу билан бирга, Олимпиадани ўтказишга қолган даъвогар шаҳарлар – Милан ва Стоҳколм ҳам ўз аризаларини қайтиб олиши эҳтимоли бор.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
20:31 / 20.09.2024