Иқтисодиёт | 13:11 / 20.11.2018
8541
2 дақиқада ўқилади

Каспий ойна заводи Ўзбекистонга 5 млн долларлик маҳсулот етказиб беради

Фото: yuga.ru

Каспий силлиқ лист ойнаси ишлаб чиқариш заводи 2019 йил охирига қадар Ўзбекистонга 5 миллион долларлик маҳсулот етказиб бериш тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда ТАСС заводни бошқаришда кўмак кўрсатувчи «ВЭБ Капитал» МЧЖга асосан хабар бермоқда.

«Каспий силлиқ лист ойнаси ишлаб чиқариш заводи» АЖ Ўзбекистон резиденти ва Vitech Group гуруҳи вакили - Kommet Pro компанияси билан базавий шартнома имзолади. Унга кўра, 2019 йил охирига қадар 5 млн долларлик маҳсулот етказиб берилади, кейинчалик етказиб бериш буюртмачи илтимосига биноан узайтирилиши мумкин», - дейилади хабарда.

Vitech Group компаниялар гуруҳи маиший техника ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Компаниянинг ўзи ишлаб чиқариш учун шишани қайта ишлаш заводи ишга туширилиши муносабати билан рангсиз силлиқ лист ойнаси чиқаришга ихтисослашган.

Талаб қилинадиган харид миқдори - ой давомида биттадан бешта вагонгача, дея аниқлик киритилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид