Жаҳон | 15:55 / 20.11.2018
29655
1 дақиқада ўқилади

Қодиров Абу-Даби шаҳзодаси билан учрашиб, унга таклиф билан чиқди

Фото: Чечня Сегодня

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси шайх Муҳаммад бин Заид Ал Наҳаённи республикага ташриф буюришга таклиф қилди. Бу ҳақда у Telegram’да хабар берган.

Қодировнинг айтишича, Ал Наҳаён билан учрашган. Учрашувда Бирлашган Араб Амирликлари томонидан Чеченистонда амалга оширган лойиҳалар муҳокама қилинган.

«Мен Абу Даби валиаҳд шаҳзодасига самимий қабул, эътибор ва республикамизга ёрдам учун миннатдорлик изҳор этдим. Уни Чеченистонга ташриф буюришга таклиф қилдим. Ишончим комилки, Чеченистон, умуман, Россия ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги кейинги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилади», - деб ёзади Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қодиров чеченистонлик 5 ёшли болага Mercedes совға қилганди.

Мавзуга оид