Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадуро президентлиги вақтида Венесуэлани 4 млндан кўпроқ одам тарк этди
Николас Мадуро 2013 йил баҳорида Венесуэла президенти бўлгандан кейин мамлакатни 4 млндан кўпроқ венесуэлалик тарк этган. Венесуэланинг Consultores 21 таҳлилий компаниясининг бундай маълумотларини Nacional нашри ўз сайтида келтириб ўтди.
Компания прогнозига кўра, жорий йил охиригача венесуэлалик муҳожирлар сони 4,.6 млн нафардан ортади.
Таққослаш учун, Уго Чавес президентлиги вақтида (1999-2013 йиллар) Венесуэладан 0,8 млндан камроқ одам кетган. Расмий маълумотларга кўра, Венесуэланинг аҳолиси сони 31,5 млндан ошади.
Венесуэла охирги йилларда ўткир ижтимоий-иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси ва Халқаро миграция ташкилоти аввалроқ венесуэлалик муҳожирлар ва қочқинлар сони 3 млнга етганини маълум қилганди. Улардан 2,4 млн нафари Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатларида, қолганлари бошқа жойларда қўним топган.
Бироқ Венесуэла ҳукумати мамлакатда гуманитар инқироз мавжудлигини тан олмай келади.
Мавзуга оид
15:30 / 01.06.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
15:39 / 20.04.2025
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди
11:02 / 28.03.2025