Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикаликлар “муҳожирлар карвони”ни ҳайдаб чиқаришни талаб қилишмоқда
Мексиканинг АҚШ билан чегарада жойлашган Тихуана шаҳрида бу ерга Марказий Америкадан келган муҳожирларга қарши намойишлар бўлиб ўтди.
Муҳожирлар АҚШ чегараси томон деярли бир ой ҳаракатланишган. Муҳожирлар яқин орада 10 минг кишигача кўпайиши мумкин.
Маҳаллий аҳоли эса бундан дарғазаб бўлмоқда. Муҳожирларга қарши кайфиятдаги оломон муҳожирлар жойлаштирилган лагерлар томон “Йўқолинг!” ва “Бизга муҳожирларнинг келиши керакмас!” деб ҳайқирганча йўл олишган. Бироқ полиция ҳозирча уларни тўхтатиб тура олмоқда.
“Биз қонуний миграция ортидан аниқ назорат олиб борилишини талаб қилмоқдамиз ва давлат маблағларининг бундай вазиятларга қўлланишига қаршимиз. Агар бу одамлар Америка билан чегарани кесиб ўтмасалар, уларни тезда депортация қилиш ва жанубий чегарани ёпиш керак бўлади. Кейинчалик эса бундай масалаларни миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан кўриб чиқиш лозим”, деб айтган маҳаллий фуқаролардан бири.
Ҳозир қочқинлар АҚШ уларнинг аризаларини кўриб чиқишини кутишмоқда, бунга эса камида бир неча ой талаб этилади. Шу сабабли Тихуанадаги намойишчилар муҳожирларни мексикалик солиқ тўловчилар ҳисобига сақлашга тўғри келишидан шикоят қилишмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025