Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифокорлар ҳаддан кўп сув ичиш хавфли эканидан огоҳлантиришди
Шифокорлар ҳаддан кўп миқдорда сув ичиш соғлиқ учун хавф туғдириши мумкинлигидан огоҳлантиришди. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар берди.
Нашрда ёзилишича, буйраклар соатига тахминан 800-1000 миллилитр сувни қайта ишлаши мумкин. Агар бу миқдор кўпайиб кетса, унда организмда натрий баланси бузилади.
Сувдан “сархуш бўлиш” қон босимини тартибга солишни қийинлаштиради, бу эса мия функциялари бузилиши, кома ва ҳаттоки ўлимга олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, шифокорлар ҳаддан зиёд гидратация (сувга тўйиниш) сувсизланиш каби хавфли бўлиши мумкинлигини, буйракларида муаммолар борлар эса айниқса бунда заиф эканликларини таъкидлаб ўтишди.
Тавсия қилинишича, катта ёшли инсон кунига 3-4 литрдан кўп сув ичмаслиги керак.
Мавзуга оид
20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
12:15 / 28.04.2025
Фарғонада 1 майдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошади
21:21 / 05.04.2025
Қозоғистон Ўзбекистондан суғориш учун 12,6 миллиард куб метр сув олди
10:06 / 04.04.2025