Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонда нон ва энергия ташувчилар нархининг ошишига муносабат билдирди
30 октябрдан 8 ноябрга қадар Тошкентда Ўзбекистон Республикаси расмий органлари ва Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси ўртасида ўтган муҳокамаларнинг мазмунига доир маълумотлар тақдим этилди. Расмий органлар барча жабҳаларда иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишда давом этмоқда. Муҳокамалар давомида қуйидаги масалаларни кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди: иқтисодий вазиятни ривожлантириш истиқболлари, айниқса, инфляция прогнозлари бўйича, 2019 йил бюджети, кредитлаш бозори сегментацияси пасайиши, статистикани такомиллаштириш ҳамда техник ёрдам дастурлари координациясини яхшилаш.
Иқтисодий вазиятни ривожлантириш истиқболлари
Ташқи савдо ўсишни қўллаб-қувватламоқда, бироқ импорт ва экспорт маълумотлари иқтисодиётнинг эрта "қизиш" белгилари мавжудлигини кўрсатмоқда. Учинчи чоракда импорт ўсиши юқори кўрсаткичларда давом этган, бу нафақат ички талабнинг (айниқса, машиналар ва ускуналарга) фаол ўсишини, балки маҳаллий оралиқ товарлар ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ қийинчиликларни ҳам кўрсатади. Шу билан бирга, учинчи чоракда нохомашё товарлар экспорти сезиларли даражада секинлашди, бу, эҳтимол, экспортнинг қисман ички истеъмолга қайта йўналтирилиши ҳисобига қопланувчи ички талаб томонидан босимни акс эттиради.
Ташқи позиция ёки жорий операциялар ҳисоби 2017 йилдаги ижобийдан 2018 йилда салбийга ўзгаради (ЯИМнинг 3 фоизи ҳажмидаги дефицит) ва яқин йилларда меъёрий салбий кўрсаткичлар даражасида қолади. Ўзбекистонда кенг тарқалган фикрларга қарши ўлароқ, кичик ташқи дефицитлар иқтисодиётга фойда ва бу иқтисодиётда ислоҳотлар ва модернизация бошланаётган бир давр учун кутилган ҳолат. Шу билан бирга, дастлабки босқичда ички талаб томонидан ҳаддан ташқари босимни юзага келтираётган макроиқтисодий сиёсат меъёрларига тузатиш киритиш муҳим.
Ялпи ички маҳсулот тахминан 5 фоизга ўсишда давом этган. Учинчи чоракда тоғ-кон саноати, телекоммуникация, қурилиш соҳалари ва баъзи хизматлар секторларида фаол ўсиш сақланиб қолган. Бироқ жаҳон бозорларида сотилиши мумкин бўлган товар ишлаб чиқарувчи ва айниқса янги иш ўринларини яратиш учун катта аҳамиятга эга секторларда ўсиш кўрсаткичлари жонланишига доир белгилар у қадар сезиларли эмас. Ушбу секторлардаги ўсиш суратларининг пастлиги электр энергияси ва сув каби оралиқ ресурсларга эга бўлиш билан боғлиқ муаммоларни акс эттириши тахмин қилинмоқда. Ташқи савдога чиқувчи товарлар ишлаб чиқарилувчи секторларда ўсишни рағбатлантириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТХИ)ни жалб қилишга доир ишларни кучайтириш зарур.
Истеъмол нархлари индекси инфляцияси 2018 йил якунларига кўра юқори бўлиши кутилмоқда.
2019 йилда бир неча омилга асосланган қўшимча инфляцион босим намоён бўлади: ноябрь ойида энерготашувчилар нархининг ошиши; ноябрда давлат секторидаги маошларнинг 10 фоизлик ошиши; 2018 йил давомида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари ходимлари иш ҳақининг қўшимча оширилиши; 2018 йилнинг январидан таъсир қила бошлаган янада юқори билвосита солиқлар; истеъмол товарларига таъсирни кучайтириш. Мазкур омилларни инобатга олган ҳолда, биз 2019 йилнинг охирига бориб ИПЦ бўйича инфляция 17-18 фоизгача кўтарилишини тахмин қиламиз. Бу 2019 йилда расмий органларнинг қатъий монетар, кредит ва солиқ-бюджет сиёсатини юритишга олиб келади.
Пул-кредит сиёсати
Сентябрда пул-кредит сиёсати тегишли равишда қатъийлаштирилган. Пул оқими кўрсаткичларининг ўсиши сентябрь давомида меъёрий 11½ фоизлигича қолди. Шунга қарамай, ички талабнинг тез ўсиши ва инфляция ривожланишдаги ноқулай истиқболлар туфайли сентябрда Ўзбекистон Марказий Банки (МБ) қайта молиялаштириш ставкасини 14 фоиздан 16 фоизгача оширди. Шу билан бирга, МБ ўзининг алмашув курсини белгилаб берувчи фундаментал омиллардаги ўзгаришларга қарши чиқишдан воз кечишга доир сиёсатидан оғишмай, асосий савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатлардаги валюталар курси заифлашуви тенденцияларига мувофиқ алмашув курсида заифликка йўл қўйди. Инфляция суратлари кутилмаганда оша бошласа, эҳтимол, пул-кредит сиёсатини қатъийлаштириш талаб этилади.
Ҳозирги кунда Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати воситалари умумий монетар ва кредит шароитларига чекланган таъсир кўрсатмоқда.
Кредит сиёсати
Расмий органлар инфляцияни ушлаб туриш учун кредитлаш ўсишини чеклаш лозимлигига қўшилмоқда. Сентябрга келиб иқтисодиётни кредитлаш 43,5 фоизга ошди (йиллик миқдорда). Янги кредитларнинг тахминан 60 фоизи ҳукумат қарорига кўра берилди ва давлат манбалари, жумладан, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди. Бу қўшимча кредитлашнинг ярмидан кўпи имтиёзли шартларда ажратилди. Пул-кредит сиёсати, анъанавий бюджет харажатлари ёки солиқ сиёсатини белгиловчи принциплардан фарқли ўлароқ, манзилли кредитлаш шартлари ва ҳажмларини аниқлаш принциплари бироз шаффоф эмас, кредитлаш ўсишини ошириш ёки пасайтириш ҳақидаги қарорлар эса, макроиқтисодий сиёсатнинг бошқа чоралари билан мувофиқлаштирилмаган ҳолда қабул қилинмоқда. ХВЖ фикрича, 2019 йилда иқтисодиётни кредитлашнинг ўсишини тахминан 25 фоизга пасайтириш керак.
Расмий органлар ҳам кредитлаш бозори сегментациясини пасайтириш ислоҳотнинг устувор йўналишларидан бирига айланиши лозимлигини билдирмоқда.
Солиқ-бюджет сиёсати
Ўзбекистонда солиқ-бюджет сиёсати ҳам анъанавий фискал операциялар, ҳам иқтисодий сиёсат чораларини қўллаб-қувватлашга кредитлаш ҳажмини тақдим этиш бўйича операцияларни ўз ичига олади.
Ҳозирги пайтда солиқ-бюджет сиёсати инфляцияни назорат қилишнинг асосий воситаси бўлиб қолмоқда. Шу тариқа, ҳукумат бирламчи ва иккиламчи нархлар ҳамда иш ҳақлари ўзгаришига имкон бермайдиган бюджет сальдосига эришишга бор эътиборни қаратиши зарур, бунда инфляция суръатларини доимий равишда нисбатан баланд даражаларда сақлаб қолишни рағбатлантириш керак.
2018 йилда солиқ-бюджет сиёсати бюджет режали параметрларига нисбатан нисбатан кенгайган бўлди:
Январдан сентябргача консолидацияланган бюджет сальдоси ЯИМ 3,4 фоизи миқдоридаги профицит билан тугади, бюджет бўйича йил прогнозида ЯИМнинг 0,9 фоизи миқдорида бюджет профицити назарда тутилганди.
Аксинча, иқтисодий сиёсат чораларини қўллаб-қувватлашга қаратилган кредитлаш бюджетда режалаштирилган кўрсаткичлар билан таққослаганда жиддий қўшимча рағбатга айланди.
Солиқ-бюджет сиёсатининг бу икки жиҳати ҳисобга олинса, 2018 йилда бюджет умумий дефицити, прогнозларга кўра, ЯИМдан 2,5 фоизни ташкил этади, бу ЯИМ 1,5 фоизи миқдоридаги бюджет умумий дефицитида назарда тутилганидан ЯИМ 1 фоизига юқори.
Ҳозирги режалардан келиб чиқса, 2019 йилда солиқ-бюджет сиёсати нисбатан кенгайган даражада сақланиб қолади:
Миссия прогнозига кўра, консолидацияланган бюджет профицити ЯИМ 0,3 фоизига тенг бўлади, бу 2018 йилга нисбатан кучсизланишдир.
Иқтисодий сиёсат чораларини қўллаб-қувватлашга қаратилган кредитлаш бўйича операцияларга келсак, расмий органлар уларни 2019 йилда ЯИМ 2,8 фоизига қадар пасайтиришни режалаштирмоқда.
Солиқ-бюджет сиёсатининг бу икки жиҳати ҳисобга олинса, бюджет умумий дефицити 2018 йилда эришилган ЯИМ 2,5 фоизлик даражада қолади.
Эҳтимолий инфляцион босим эътиборга олинса, 2019 йилга прогноз қилинувчи умумий бюджет дефицитини ЯИМ 2 фоизи миқдорида ушлаб қолиш асосли бўлади.
Қайд этилишича, 2019 йилда солиқ ислоҳоти солиқ сиёсати бўйича ўрта муддатли чоралар ва солиқ маъмуриятчилигини мустаҳкамлаш бўйича қадамлар билан кечиши керак.
2018 йилда фискал операциялар қамровини оширишда маълум бир ўзгаришга эришилди, бироқ расмий органларнинг таъкидлашича, бюджетда барча бюджетдан ташқари операциялар қамрови учун қўшимча вақт талаб қилинади.
Расмий органларнинг қайд этишича, улар сон жиҳатидан фискал қоидалар жорий этиш масаласини кўриб чиқишмоқда. Ўзбекистоннинг аввалги фискал сиёсати пруденциал характерга эга бўлган.
Тузилмавий ислоҳотлар
Нархларни эркинлаштириш тузилмавий ислоҳотларнинг муҳим мавзуси бўлиб қолади. Сентябрда нонга нархнинг эркинлаштирилиши фермерлик секторини бозор принципларига асосланган ғалла ишлаб чиқариш амалиётига ўтишга рағбатлантириш учун катта аҳамиятга эга бўлди. Ноябрь ойи ўрталарида энергия ташувчиларга нархларнинг ўсиши энергетика секторининг давлат корхоналарида йўқотишларни бартараф этиш бўйича муҳим ва маъқулланувчи қадамга айланди; бу ўсиш энергия тежаш бўйича рағбатларни кучайтириши ҳамда бу секторга хорижий инвесторларни жалб қилиши мумкин. Ўзбекистон нархларни эркинлаштиришга босқичма-босқич ёндашувни танлади, бу унинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш бўйича қисқа муддатли оқибатларини юмшатади.
Нархларни эркинлаштиришни давлат корхоналари ислоҳоти билан тўлдириш зарур. Керакли ислоҳотлар кўлами инобатга олинса, ҳукумат бир корхонани бошқасининг ортидан қайта тузиш услубиятини қабул қилди. Аввалига ислоҳотлар энергетика сектори компанияларига қаратилади, кейин транспорт компаниялари, айниқса, миллий авиакомпания ва бошқа давлат корхоналари қамраб олинади. Ушбу ислоҳотнинг кун тартиби давлат корхоналари фаолияти соҳаларини бўлиб ташлаш бўйича тегишли қадамлар, хос бўлмаган функцияларни йўқотиш ва бошқарувни бошқарув, назорат ҳамда тартибга солишга бўлиб юбориш йўли билан такомиллаштиришни ўз ичига олади. Шу билан бирга, давлат корхоналари секторини қайта тузиш умумий стратегияси акс этган ислоҳотлар йўл харитаси бу услубият учун фойдали қўшимча бўлади.
Инклюзив ўсиш
Ўзбекистон расмий органлари БМТнинг Барқарор тараққиёт соҳасида мақсадлари асосида инклюзив ўсиш бўйича кун тартибини йўлга қўйди. Ҳукуматнинг яқинда қабул қилинган қарори 2030 йилгача миллий тараққиёт бўйича мақсадлар ва вазифаларни, шунингдек, уларга эришиш ҳамда бажариш бўйича батафсил қадамларни белгилаб беради. Бу жараён молия вазири раислигидаги Мувофиқлаштирувчи кенгаш назоратида бўлади. Барқарор тараққиёт бўйича асосий мақсадлар инсон капитали ва реал капитални йиғишда кўмак кўрсатишга қаратилган.
Статистика
Иқтисодий статистикани яхшилашдаги ўзгариш жиддий бўлди. Атиги бир йил аввал кичик статистика маълумоти очиқ фойдаланишда эди, бошқа очиқ статистик маълумотлар кўп ҳолларда шубҳали сифатда бўлган. Бу ҳукумат сиёсати чораларига бўлган ишончни йўқотиб, хорижий инвесторлар ва рейтинг баҳоларга салбий таъсир кўрсатган. Мамлакат расмий органлари ХВЖнинг Маълумотлар тарқатиш умумий стандарти кенгайтирилган тизимига қўшилди, 2018 йилнинг бошидан бошлаб барча асосий иқтисодий, молиявий ва ижтимоий статистикани Миллий йиғма маълумотлар саҳифасида эълон қила бошлади.
Расмий органлар бу эришилган натижаларни янада чуқурлаштириб бориш ниятида. Хусусан, Статистика қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банк статистикани янада яхшилаш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Шунингдек, мамлакат расмий органлари миллий ҳисоблар, тўлов баланси ҳамда давлат молияларини яхшилаш учун ХВЖнинг ҳозирги техник ёрдамидан тўла фойдаланишда давом этади.
Техник ёрдам координацияси
Миссия ва Ўзбекистон расмий органлари техник ёрдам кўрсатиш ва координациясини яхшилаш мумкинлигини билдирмоқда. Ҳозирги ислоҳотлар иқтисодиёт, молия ҳамда ижтимоий сиёсатнинг деярли барча соҳаларини қамраб олади, ислоҳотлар эса сиёсат чоралари ўзгариши, буни амалга ошириш бўйича салоҳиятни кучайтиришни ўз ичига олади. Бу мураккаб жараён ҳамда давлат корхоналари ва молия сектори ислоҳотлари каби йўналишларда техник кўмак кўрсатишда кечикишга осонлик билан олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
22:40 / 19.10.2024