Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кимларга давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизмат кўрсатилади?
Президент фармонига мувофиқ Ўзбекистонда баъзи тоифадаги шахсларга давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар кўрсатилади, деб ёзмоқда Адлия вазирлиги телеграм-канали.
Улар қуйидагилар:
шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишга муҳтож бўлганларга;
Соғлиқни сақлаш асосий звеносида тиббий хизмат кўрсатиш, биринчи навбатда қишлоқ аҳолисига;
бир қатор инфекцион касалликларга қарши аҳолини иммунизация ва вакцинация қилиш;
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларга (атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи, силга чалинганлар, руҳий касаллар, профессионал касалликларга, эндокринологик ва онкологик касалликлар) учраганларга;
болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш (пулли касалхоналардан ташқари);
15-17 ёшгача бўлган ўсмирларни ва ҳарбий чақириқ ёшидагиларни (18-27), ҳарбий чақириқ комиссиясининг йўлланмаси билан тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш;
туғруққа ёрдам кўрсатиш хизмати (пулли муассасалардан ташқари);
давлат даволаш-профилактик муассасалардаги беморларни махсус чегирмалар билан даволаш (ногиронлар, уруш иштирокчилари, чин етимларни).
Мавзуга оид
09:09 / 06.12.2023
Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббий муассасаларига пулли тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилади
16:37 / 11.10.2023
Аҳолига яқинлаштирилган тиббиёт: Қўшработнинг олис тоғли қишлоқларида бир кун
15:13 / 11.02.2023
Маҳаллаларда юрган кўчма шифохоналар
09:57 / 06.05.2022