Ўзбекистон Қозоғистондан 3,2 тонна кумуш сотиб олди
2018 йил январь-сентябрь ойларида Қозоғистон 339,5 миллион долларлик 2,4 минг тонна кумушни экспорт қилди. Бу ҳақда LS хабар бермоқда.
Қимматбаҳо металлни етказиб бериш 3,2 баробарга ошди, сотувдан олинган маблағ эса 16 фоизга камайди.
Асосий улуш Буюк Британияга сотилди. Қозоғистон ушбу мамлакатга қарийб 2,3 минг тоннани 243,7 миллион долларга етказиб берди.
Бундан ташқари, Ҳиндистонга 51,5 миллион долларлик 99,9 тонна кумуш, Германияга 42,7 миллион долларлик 84,1 тонна, Ўзбекистонга эса 1,6 млн долларлик 3,2 тонна кумуш сотилди.
Шунингдек, тўққиз ойда Қозоғистон деярли 3,4 миллион долларлик 1,8 тонна олтин сотди. Қирғизистон деярли барча партияни қабул қилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда айрим маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловлар олиб ташланиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:27 / 26.11.2024
Қозоғистон паспорти Марказий Осиёда энг кучли деб топилди
12:25 / 26.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон мавсумий мева-сабзавотларни ўзаро етказиб беради
17:43 / 25.11.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида юзлаб юк машиналари тўпланиб қолди
12:47 / 22.11.2024