Light | 11:10 / 22.11.2018
27871
2 дақиқада ўқилади

Саратонга қарши универсал восита кашф қилинди

Фото: Shutterstock

Буюк Британиядаги Саратон тадқиқотлари институти олимларининг аниқлашича, озуқа қўшимчаси сифатида ишлатиладиган манноза шакари турли хилдаги саратон касалликларидан азият чекувчи сичқонларда салбий ўсимталар ўсишини секинлаштириши ва кимё терапиясидан эффектни кучайтириши мумкин. Бу ҳақда EurekAlert!’даги матбуот учун хабарномада хабар берилган.

Фото: Flickr / dichohecho

Тадқиқот давомида манноза ичимлик суви таркибига қўшилган ёки ошқозон ости бези, тери ёхуд ўпка саратони билан оғриган кемирувчиларга оғиз орқали берилган. Маълум бўлишича, шакар ўсимта ўсишини секинлаштиради ҳамда бошқа асоратларга олиб келмайди. Тажрибанинг кейинги қисмида шишга эга ҳайвонлар цисплатин ва доксорубицин - тез-тез қўлланилувчи иккита кимё терапияси препарати билан даволанди. Натижанинг кўрсатишича, шакар нафақат ўсимталар ҳажмини қисқартиради, балки баъзи сичқонлар ҳаёт давомийлигини ҳам оширади.

Глюкоза саратон тўқималари ўсиши учун зарур, аммо манноза углеводларнинг салбий ҳужайраларга бориб тушишини тўсиб қўйиши мумкин. Шу билан бирга, у оддий тўқималарда глюкоза қабул қилиш қобилиятига таъсир қилмайди.

Шунингдек, маннозанинг таъсири турли саратон турлари, жумладан, лейкемия, остеосаркома, тухумдон ва ичак саратонидаги ҳужайраларда синовдан ўтказилди. Баъзи ҳужайралар шакарга реакция кўрсатди, баъзилари эса бўлиниб, ўсишда давом этди. Олимларнинг сўзларига кўра, улар нега манноза танлов асосида таъсир қилиши, шунингдек, инсонда саратон касаллигини даволашда самарали бўлиши ёки бўлмаслигини аниқлашни режалаштирмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жуда хавфли саратон билан курашда аспириннинг янги фойдаси аниқланганди.

Мавзуга оид