Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ички ишлар ходими ўлдирилди
Андижон вилояти, Избоскан туман ИИБ тезкор ходимлари С.Я ва И.Х. 22 ноябрь, тунги соат 01:30ларда хизмат вазифасини ўтаётиб, фуқаролар З.Т, С.Н, Ф.Ю, Э.Э, А.С, Х.М ва А.Ж.ни тўхтатиб, уларнинг шахсини аниқлаш мақсадида ўзларини таништиришини сўрашган.
Вилоят прокуратураси хабарига кўра, фуқаро А.Ж. ички ишлар ходимлари талабига бўйсунмай қаршилик кўрсатган ва телефон орқали укаси С.Ж ва жияни З.Қ.ни чақирган.
Қариндошлари воқеа жойига етиб келгач, бу шахслар ички ишлар ходими И.Х.ни аёвсиз уриб, тепкилаб ўлдиришади ва иккинчи ходим С.Я.ни калтаклаб, тан жароҳати етказадилар.
Жиноят содир этган ака-ука ва жиян қўлга олиниб, уларга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Низонинг бошқа иштирокчилари ҳам гувоҳ сифатида қўлга олинган.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025