Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания бош вазири 32 йил ичида илк бор Кубага ташриф буюрди
Испания бош вазири Педро Санчес 22 ноябрда Кубага расмий ташриф билан етиб келди. ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича, Испания бош вазири самолёти Гавана аэропортига келиб қўнган. Бош вазирга Испания ташқи ишлар вазири Жозеп Боррель ва саноат, савдо ва саёҳат вазири Рейес Марото ҳамроҳлик қилмоқда.
Санчес расмий музокараларни бошлаш олдидан Куба миллий қаҳрамони Хосе Марти ҳайкали пойига гулчамбар қўйган, сўнгра делегация Инқилоб саройига йўл олган. У ерда Испания бош вазири тантанали вазиятда Куба етакчиси Мигель Диас-Канель томонидан қабул қилинган.
Санчес ва Диас-Канелнинг музокаралари ёпиқ эшиклар ортида ўтган. Икки томон музокаралар якунларига кўра, давлатлар ўртасида ҳамфикрлик ва икки томонлама маслаҳатлашувлар, маданий ҳамкорлик ҳақидаги меморандумларни имзолашган.
Санчеснинг Кубага сафари Испания бош вазирларининг Кубага охирги 32 йил ичидаги илк расмий ташрифи бўлди. Охирги марта бундай ташрифни 1986 йилда Фелипе Гонсалес амалга оширган.
Мавзуга оид
13:40 / 24.05.2025
Испания банки Ўзбекистонда лойиҳаларни молиялаштиришга қизиқиш билдирмоқда
18:05 / 21.05.2025
Мадрид яқинида украиналик сиёсатчи Андрей Портнов отиб кетилди. У Януковичнинг собиқ сафдоши эди
18:13 / 20.05.2025
Испанияда интернет ва мобил алоқа узилиб қолди
18:21 / 18.05.2025