Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Россиядан қайтаётган ўзбекистонликлар чиққан автобус ағдарилиб кетди
22 ноябрь куни соат 20:20да Қозоғистоннинг Қизилўрда области ҳудудида салонида Россиянинг Нижний Новгород шаҳридан қайтаётган ўзбекистонликлар бўлган йўловчи автобуси ҳалокатга учради.
Қизилўрда области матбуот хизмати хабарига кўра, Чимкент—Самара трассасида, Аралск шаҳридан 40 километр масофада Чимкент— Новосибирск йўналишидаги автобус ағдарилиб кетган.
Маълумотларга кўра, автобусда 36 киши бўлган, шундан 34 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Қолган икки киши қозоғистонлик ҳайдовчилар.
«3 киши Аральск райони марказий шифохонасига олиб борилган, улардан бири олинган жароҳатлари туфайли вафот этган. Қолган икки кишининг ҳаёти хавф остида эмас. Аммо улар маълум вақт шифокорлар назоратида бўлиши керак», — дейилади Қизилўрда области акими матбуот хизмати хабарида.
17 нафар йўловчи трасса бўйидаги меҳмонхонага жойлаштирилган, қолган йўловчилар мустақил равишда Новосибирскка йўл олган.
Мавзуга оид
21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади
20:24 / 20.05.2025
Сергели ва Юнусободни тезюрар автобус йўлаги боғлайди. Лойиҳа қиймати – 50 млн доллар
19:08 / 13.05.2025
Тошкентда автобуслар учун йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
14:39 / 13.05.2025