Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўғирланган ўғил. Чехия парламенти бош вазир ҳукуматига ишончсизлик билдиради
Чехия парламенти 23 ноябрь, жума куни, махсус йиғилиш ўтказади, унда бош вазир Андрей Бабишнинг ўғли билан юз берган можаро туфайли Чехия ҳукуматига ишончсизлик вотуми бўйича овоз бериш жараёни бўлиб ўтади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, ҳукуматга нисбатан ишончсизликнинг янги тўлқинига бош вазир ўғли билан уюштирилган интервью эълон қилиниши сабаб бўлди. Унинг айтишича, гўёки 2017 йилда Москва ва Қримда бўлган. Кичик Бабишнинг маълум қилишича, уни «ўғирлаб кетишган» ва Қримга мажбуран жўнатишган, бу отасининг фирмаси бўйича суриштирувдан яшириш мақсадида амалга оширилган.
Бош вазирнинг бу сўзларга жавобан маълум қилишича, ўғли шизофрения касаллигига чалинган. Кейинчалик кичик Бабишнинг ташхиси ҳақидаги сўзлар, у кузатувда бўлган клиникадан тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чехияда бош вазирнинг ўғли сиёсий инқирозга сабабчи бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:30 / 23.05.2025
Чехия журналист Фарида Қурбонгалеевани Россияга топширишдан бош тортди
23:16 / 21.05.2025
Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
13:50 / 05.05.2025