Жамият | 21:42 / 23.11.2018
23587
1 дақиқада ўқилади

Урганчда 4000 кишига мўлжалланган жоме масжиди қурилиши якунланди

Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрида «Ниёз Муҳаммад Охунд бобо» жоме масжиди қурилиши якунланди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил январь ойида Хоразм вилоятига амалий ташрифи давомида янги масжид пойдеворига биринчи тамал тошини қўйиб, масжиднинг кўркам, барча талаб ва эҳтиёжларга мос бўлишини таъминлаш бўйича топшириқ бериб, фикр-мулоҳазалар билдирган эди.

Орадан бир ярим йилдан ошиқроқ вақт ўтгач, хайрли иш ниҳоясига етди. Умумий майдони 3,5 гектарни эгаллаган масжид мажмуасида 4000 нафар намозхон учун зарур бўлган барча шарт–шароитлар яратилган.

Масжид чорбурчак шаклида бўлиб, унинг қишки намозхонаси тепасида маҳобатли гумбаз қад ростлаган. Масжид ёнида баландлиги 47 метр бўлган минора бор. Бу масжиднинг меъморий тузилиши жиҳатидан Ўзбекистонда ўхшаши йўқдир. 

Ҳозирда масжид биносида сўнгги таъмирлаш, безаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Мавзуга оид